Шайх Сауд ибн Иброхим Шураймнинг мукаддимаси Аллох таъолога хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггисига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Аллох йўлидаги дўстим шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Оли Исмоилнинг нажот топувчи фирка, мададланган тоифа _ “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида мухтасар сайланма) номли китобини ўкиб чикдим. Бу бебахо ва фойдали китобдир. Муаллиф унда “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг, ушлаган кимса нажот топадиган, юз ўгирган кимса халок бўладиган асослари хакида мухтасар хабарларни баён килган. Бу асослардан юз ўгиришдан Аллох сакласин! Муаллиф тахсинга лойик хизматлар килган. Чунки, у жумлаларни ўкувчи хамда тингловчи англаб олиши кулай бўлган енгил сўз ва маънолар билан тузган. Аллох таъоло унга яхшиликларни мукофот килиб, бу китоби билан мусулмонларни фойдалантирсин. Аллох таъоло бизга ва унга фойдали илм ва солих амалларни насиб этсин хамда барча мусулмонларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, унинг сахобалари ва энг афзал асрларда яшаган (мусулмон) аждодлар йўлида юришга муваффак килсин! Аллох дуоларни эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.
Author: Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Ал-Асарий
Source: https://www.islamhouse.com/p/158
Қаршингиздаги ушбу китоб Шайх ибн Усаймийн қаламларига мансуб бўлиб унда Рамазон ойига алоқадор бўлган муҳим масалалар кунлик дарс шаклида баён қилинади. Китобнинг ўзбек тилига таржимаси 29 рамазон 1428 ҳижрий (11.10.2007) йил тугалланди. Таржима «Ислом нури» веб саҳифаси қошида амалга оширилди. Қуръон оятлари таржимасида Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан фойдаланилди.
Author: Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймийн
Publisher: https://www.islamnuri.com
Масжид ва хонадонларда ўқилишга мўлжалланган ушбу дарслар кундалик ҳаётимизда энг долзарб масалаларни кўтариб чиққан бўлиб бир йилга мўлжалланган. Қуйида ушбу дарсларнинг 330 ҳалқасидан 50 та ҳалқани тақдим этамиз.
Author: Рошид ибн Ҳусайн Ал-Абдулкарим
Reveiwers: Шамсуддин Дарғомий
Publisher: Риёз шаҳри Рабва маҳалласи диний тарғибот идораси
Ушбу китобча исломнинг қисқача таърифини ўз ичига олган.
Author: Мадина Ислом Дорулфунуни илмий баҳс идораси
Publisher: Мадина Ислом университети веб саҳифаси
Source: https://www.islamhouse.com/p/111
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Имом Нававийнинг "Арбаийн" ("Қирқ ҳадис") тўплами ва унинг "Вофий" номли шарҳининг ўзбек тилига қилинган тўлиқ таржимаси ўқувчилар қўлларига осонликча ўз тилларида етиб келди. Бу китобни тарқалишида ҳиссаси қўшилган ҳар бир кишидан Аллоҳ рози бўлсин.
Author: Абу Закарийё Ан Нававий
Ушбу мухтасар китобчада инсонга билишлиги вожиб бўлган амаллар, жумладан банда ўз парвардигорини танишлиги, Аллоҳ таоло буюрган ибодатнинг турлари, банда ўз динини, пайғамбарини билишлиги ва шунга ўхшаш муҳим масалалар мавжуд.
Author: Муҳаммад ибн Сулаймон Ат-Тамимий
Translators: Абдулқодир Тоҳир Ҳасан - Абдулқодир Тоҳир Ҳасан
Publisher: Мадина Ислом университети веб саҳифаси
Source: https://www.islamhouse.com/p/113